Тошкент вилояти Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.
Тошкент вилоятидаги бўёқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун 4 соатдан ортиқ вақт кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.
Тошкент вилоятида аҳоли хонадонига лайлак ўнг қаноти яраланган ҳолда келиб қолгани маълум бўлди. Зангиота тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Қушнинг саломатлиги яхшилангандан сўнг очиқ табиатга қўйиб юборилиши маълум қилинди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
Зангиота туманида 14 ёшли қиз 9 метрлик қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди ва шифохонага ётқизилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 36 гектарлик майдонда «Менинг биринчи уйим» дастури амалга оширилади. Дастур доирасида 2,5 мингта оила учун 58 та кўп қаватли уй қурилади. Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлимининг собиқ ходими 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улар тадбиркорга турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.
Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари қидирувга берилди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.
Rost24 нашри Зангиотадаги «Ибрат» маҳалласида болалар майдончаси очилиш маросимидан сўнг у ерга тўшалган сунъий қоплама йиғиштириб олингани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокимлиги сунъий майсазор кун иссиқлиги сабабли яроқсиз ҳолга келганини ва янгиси билан алмаштирилишини маълум қилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.
Зангиота туманида машина трактор парки раҳбари фуқарога фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни 27,7 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг